Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий таълим муассасаларини ривожланган хорижий давлатларнинг таълим соҳасидаги тажрибалари билан яқиндан таништириш
2018-02-08 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Истеъдод» жамрғармаси билан ҳамкорликда 2018 йил 7 февраль куни Корея Республикасининг Гачон университети (Gachon University) халқаро алоқалар бўйича вице президенти профессор Досоунг Чои раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан «Корея олий таълим тизими» мавзусида видеосеминар ўтказди.
Видеосеминар кўринишида ташкил этилган мазкур давра суҳбатида республикадаги барча олий таълим муассасалари проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиқлари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари раҳбарлари ҳамда тингловчилари масофадан иштирок этишди.
Давра суҳбат кўринишида ташкиллаштирилган видеосеминарда иштирок этганлар Корея Республикасининг олий таълим тизимининг ривожланиши, эришилаётган ютуқлари ҳамда тажрибалари, бугунги кунда таълим тизимини олдида турган вазифалар ва дунё миқёсида ривожланиш йўналишлари тўғрисида фикр алмашдилар.
Кореялик мутахассислар томонидан мамлакатимизнинг олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий фикр билдириб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича тавсия берилди.
Шу билан бирга давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. Бу каби тадбирларни тез тез ташкил қилиш бўйича келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги