Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олмаотада "Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби" халқаро форуми иш бошлади
2018-02-02 | Технологиялар
Бугун Олмаотада "Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби" мавзуидаги халқаро форум ўз ишини бошлайди. Форум бош мавзуси замонавий тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Форумда МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек бизнес ва жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар. Форумга АКТ соҳасининг рақамли технологиялар йўналишида етакчи ҳисобланган халқаро экспертлар таклиф қилинган.
Форум дастури билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
"Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби" халқаро форумида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги