Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасидаги қатновларга пухта тайёргарлик кўрди
2018-02-02 | Жамият
Жорий йилнинг 1 февралидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасидаги қатновларни амалга ошира бошлайди, дея хабар қилинади компаниянинг расмий сайтида.
Ҳозирда, навбатдаги дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46 қатнов амалга оширилиб, 8 минг 736 зиёратчини Boeng 767 самолётларида белгиланган манзилга етказиш режалаштирилган.
Миллий авиаташувчи мутахассислари «кичик ҳаж» амалига пухта тайёрланиш билан бирга, зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини сарфламоқда. Шунга кўра зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилди.
«Умра. Баҳор-2018» дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзда тутилган.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Манба: ЎзА