Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мангуликка дахлдор ёрқин хотира
2018-02-01 | Жамият
«Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун» деган эзгу ғояга содиқ қолган, шу юрт, шу эл учун ўзи айтганидек, «ёниб яшаган» Мустақиллик асосчиси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигининг юбилейи мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва Биринчи Президентимизнинг «Савоб ишни ҳар куни қилиш керак, савоб ишни ҳар ким қилиши керак» деган тамойил асосида Бухоро вилоятидаги барча шаҳар ва туманларида эҳсон тадбирлари ташкил этилди.
Бухоро шаҳридаги «Рудизар» маросимлар уйида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, вилоятнинг бугун жаҳон миқёсида эътироф этилишида атоқли давлат арбоби, узоқни кўра олувчи моҳир сиёсатчи Ислом Каримовнинг катта ҳиссаси борлигини ва Биринчи Президентимиз доимо бухороликлар қалбида яшаётганини таъкидлади.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги