Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўп қаватли уйнинг ҳар бир қаватида боғ яратиш мумкин

2018-02-01 | Жамият

Навоий шаҳрида барпо этилаётган 7 қаватли “Garden House” уйлар мажмуасида қурилиш ишлари якунланди. Бу уйларнинг ўзига хослиги шундаки, ҳар бир қаватда кичик боғ ташкил этиб, мевали ва цитрус кўчатлар етиштириш имконияти мавжуд. 

“Навоий комфорт қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 270 хонадонга мўлжаллаб бунёд этилган турар жой биносининг ертўласида болалар учун турли аттракционлар ўрнатилган, кўнгилочар ўйинлар зали фаолият кўрсатмоқда. Биринчи қаватда оилавий ошхона, боулинг зали ва дўконлар жойлашган. Юқори тезликдаги интернет тармоғи аҳоли учун қулайлик яратади. 

– Биноларнинг иситиш тизими марказлаштирилган бўлиб, энг замонавий қозонлар билан жиҳозланган, – дейди “Навоий комфорт қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Шуҳрат Тиллаев. – Мажмуанинг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хонадонларга намунали хизмат кўрсатади. 7 қаватли бинонинг ҳар бир қаватидаги кичик айвонда аҳоли дам олиши ҳамда пакана навли дарахт кўчатларини парваришлаши учун кичик боғ майдони ажратилган. Бу инсонга ўзгача завқ бағишлайди. 7-қаватда кичик меҳмонхона жойлашган. Мажмуа ҳовлиси ўралган бўлиб, махсус қўриқлаш хизмати йўлга қўйилган. Болалар учун ёзги чўмилиш ҳавзаси, сунъий қопламали футбол ва волейбол майдонлари барпо этилмоқда. Бино олд қисмида мусиқали фаввора ўрнатилаётир.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться