Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амалий семинар

2018-02-01 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182 сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 6 октябрдаги 08/1-1922-сон топшириғига мувофиқ ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бириктирилган сектор раҳбарларига бир қатор вазифалар юклатилган.

Сектор раҳбарларининг вазифаларни енгиллаштириш мақсадида ҳар бир сектор раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан планшет қурилмалари берилган ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланишлари учун барча планшетлар “Uzmobile” операторининг имтиёзли тарифларига уланган. Планшет қурилмаларининг жойлашишини назорат қилувчи UzGPS тизими ўрнатилган.

Шунингдек, сектор раҳбарларига юклатилган вазифаларни янада енгиллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ҳудуд” ахборот тизими ишлаб чиқилган.

Туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бириктирилган сектор раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг масъул ходимлари томонидан ушбу тизимдан фойдаланиш, тизимда ишлаш тартиби, тизимга маълумотларни киритиш, мавжуд маълумотларни таҳрирлаш ҳамда тизимнинг бошқа функциялари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинар жараёнида сектор раҳбарлари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонида жавоблар берилди.

 

Файзулла ҲАҚУЛОВ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирилигининг вилоят

ҳудудий бошқармаси бўлими бошлиғи

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться