Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марафончининг кейинги мўлжали Париж

2018-02-01 | Спорт

Тойлоқ туманидаги Пайшанба-Сиёб маҳалласида яшовчи Шокирхон Аҳроров мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани югуриб босиб ўтди.

Улуғ Йўлбошчимизнинг пойтахтдаги ҳайкали олдидан старт олган 50 ёшли марафончи Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, спорт фахрийлари, маҳалладошлар ҳамда ёшлар томонидан кутиб олинди.

- Ушбу масофани беш кун давомида забт этишга муваффақ бўлдим, - дейди Ш.Аҳроров. – Наврўз байрами арафасида Регистондан Қарши шаҳригача югуриб ўтишни, кейинчалик велосипедда Франциянинг Париж шаҳрига йўл олишни режалаштиряпман.

Ташаббускор марафончига жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи топширилди.

***

Самарқанд шаҳрида спортнинг миллий кураш ҳамда бадиий гимнастика турлари бўйича Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган мусобақалар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувларда шаҳар ва туманлардан келган ўсмир ёшлар ўзаро куч синашди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться