Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Теннисчиларимиз ғолибликка даъвогар
2015-04-25 | Спорт
Қозоғистонда ўтаётган Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи эркаклар ўртасидаги "Фьючерс" ва хотин-қизлар ўртасидаги халқаро турнирларда теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
"Фьючерс" турнирининг чорак финалида ҳамюртларимиз россиялик рақибларини мағлубиятга учратди. Дастлаб Темур Исмоилов Евгений Тюрневни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида енгди. Санжар Файзиев Антон Зайцев билан баҳслашиб, 7:5, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Мусобақанинг ярим финалида С.Файзиев беларуслик Ярослав Шильяга, Темур Исмоилов эса қирғизистонлик Дониёр Дулдаевга қарши кортга чиқади.
Хотин-қизлар халқаро турнирининг жуфтликлар баҳсида ҳамюртимиз Гўзал Юсупова ва Елизавета Хабарова (Россия) ярим финалда россиялик теннисчилар Елизавета Люкшинова ҳамда Валерия Уржумовани 7:5, 5:7, 10:4 ҳисобида енгди. Энди улар ҳал қилувчи баҳсда россиялик теннисчилар Ирина Лидковская ва Александра Поспелова билан ўзаро куч синашади.
Манба: ЎзА