Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қидирувдаги от ўғриси қўлга олинди

2018-01-31 | Жамият

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар ҳудудда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, турли ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олишда юксак самаралар бермоқда. 

Бўка тумани Кўкорол маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган Ж.Салимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йил 9 декабрь куни тунда номаълум шахс “Шерали Бегзод Файз” фермер хўжалиги дала майдонидан бир бош қора молни ўғирлаб кетганини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган К.Достонов ва 1980 йилда туғилган А.Ниёзов содир қилгани аниқланди. Айбланувчилар қўлга олиниб, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида олинган бир бош қора мол жабрланувчига қайтарилди. 

Қуйи Чирчиқ туманида 2017 йил 5 майга ўтар кечаси Абай номидаги маҳаллада яшовчи фуқаро С.Мустафоевга тегишли, нархи тахминан 2 миллион 500 минг сўм бўлган бир бош от шу маҳаллада жойлашган “Альфа” фермер хўжалиги даласидан ўғирлаб кетилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари натижасида жиноятчи қўлга олинди. 

Жиноятчи тумандаги Қалмоқ маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган П.Муродов экани аниқланди. 

Халқимизда “Ўғрилик мол бой қилмас” деган нақл бежиз айтилмаган. Қонунбузарлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олиниб, барчаси қилган айбига иқрор бўлган ҳолда қилмишидан пушаймон бўлмоқда. 

Шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ тергов бошқармаси ходимлари маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, содир этилган жиноят, суд ва тергов жараёнларига алоқадор ҳолатларни ўрганиш, тинчлик-осойишталик ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича жамоатчилик билан учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда. 

 

Абдужалол Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться