Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Икки фарзанднинг отаси суд залида қамоқдан озод қилинди

2018-01-31 | Жамият

Тошкент шаҳридаги автокорхоналардан бирида ишлайдиган Р.К.нинг иш жойи ва маоши тайин эди, турмуш ўртоғи, гулдай икки фарзанди бор. Бироқ... 

...У тунги вақтда Чилонзор туманидаги Бектўпи маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар олдидан ўтиб кетаётган йигитга ҳужум қилиб, бўйнига пичоқ тираб қўрқитади ва қимматбаҳо телефонини тортиб олади. Сўнгра воқеа жойидан яширинишга уринади. 

Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳукм ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди Р.К.га нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Фарзандининг қилмишидан ота-она қон йиғлади, турмуш ўртоғининг бағри эзилди, икки норасида фарзандининг меҳр тўла кўзлари жовдираб қолаверди... 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, инсонни фақат жазолаш, фақат репрессив усуллар билан тарбиялаб бўлмайди. Буни ҳаётнинг ўзи кўп бор исботлаган. Инсонни тарбиялаш учун бутун жамият ҳаракат қилиши, авваламбор, жиноий ҳолатларни туғдирадиган сабаб ва омилларни ҳаётимиздан бартараф этишимиз керак. 

Бу сермаъно гаплар Р.К.нинг кейинги ҳаёт йўлини тубдан ўзгартиришга асос бўлиб хизмат қилди. Тавба қилганни эл кечирар, деганларидек, 5 йил озодликдан маҳрум қилинган йигит ҳаётнинг, яқинларининг қадрини англади. Қилмишидан минг пушаймон бўлди. Ўртага маҳалла фаоллари аралашди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди шаҳар прокурори томонидан келтирилган протест, адвокат ва жамоат ҳимоячилари томонидан тақдим этилган шикоят бўйича жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқди. 

Судда жабрланувчининг маҳкумга нисбатан даъвоси йўқлиги, келтирилган зарар тўлиқ қоплангани, айбдор қилмишидан астойдил пушаймон эканлиги, шунингдек, яшайдиган маҳалласи фаолларининг кафиллиги, икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олган ҳолда, Р.К.га нисбатан ахлоқ тузатиш жазоси тайинланиб, у суд залида қамоқдан озод қилинди. 

Р.К. ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, маҳалла фаоллари ва суд иши масъул ходимлари олдида бундан кейин ҳалол меҳнат қилиб, тўғри яшашга сўз берди. 

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться