Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда стол тенниси ва бадминтон бўйича хотира турнири ўтказилди

2018-01-31 | Спорт

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти, Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши, вилоят стол тенниси ҳамда бадминтон федерациялари ташаббуси билан Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб спорт тадбирлари ўтказилди.

Дастлаб мусобақа иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримов томонидан амалга оширилган буюк ишлар, мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан равнақ топишида қўшган беқиёс ҳиссаси, айнан келажагимиз авлодлари бўлмиш ёшлар, хусусан, спортчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Беллашувлар давомида 1999-2001, 2002-2004, 2005-2007 йилларда туғилган ўсмир ва қиз болалар ўзаро беллашишди.

Айтиш мумкинки, мазкур вилоят очиқ турнири жорий йил давомида ўтказиладиган Республика чемпионатлари ва кубок баҳслари олдидан ўзига хос синов вазифасини ҳам ўтаб берди.

Стол тенниси бўйича ўтказилган баҳсларда ўғил болалардан Фирдавс Ирсалиев, Суннат Ҳалилов, Ислом Ўразалиев, Ортиқбой Турдиқулов, Абдуваҳоб Тоғаев, Мавлон Тошмуродов, қизлардан Ойгул Каримқулова, Рухшона Мусурмонқулова, Дилором Тоштемирова, Дилноза Турдибоева, Зарнигор Маматмуродова ҳамда Моҳира Жўрақуловалар мос равишда ғолиб ва совриндорларга айланган бўлишса, бадминтон беллашувларида Зиёда Номозбоева, Ўғилой Ахмуродова, Хумогул Ҳакимова, ўғил болалар ўртасида Акмал Фарходов, Илғор Икромов, Қодиржон Қодировлар фахрли ўринларни қўлга киритдилар.

Одатга кўра мусобақа сўнгида ҳар иккала спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган ёшларга ҳамкор ташкилотлар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсталик совғалари топширилди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться