Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дўстликда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди

2018-01-31 | Жамият

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ҳамда Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда коллежнинг фаоллар залида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирини Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Баҳодир Алибеков очиб бериб,«Эъзоз» номли ҳужжатли фильм ҳақида гапириб ўтди ва ушбу фильм иштирокчиларга намойиш этилди.

Тадбир давомида Саноат ва Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг талабалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва ижоди, у кишининг асарлари, умр йўлларида эришган ютуқлари ҳақида шеърий ва мазмунли ҳикоялари билан тадбирга кўтаринки кайфият олиб кирдилар.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться