Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Автотранспорт воситаларини сиқилган газга ўтказиш мажбурийми?

2018-01-31 | Жамият

Қаршида “Ўздавнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қашқадарё вилояти минтақавий инспекцияси ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда шу ҳақда батафсил маълумот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида автотранспорт воситаларига газ тўлдиришда хавфсизликка риоя этилишини таъминлаш ва давлат назорати олиб бориш тартиби қатъий белгилаб қўйилган. Тадбирда ушбу регламентнинг асосий бандлари, шохобча фаолияти, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини асраш учун асосий эътибор нималарга қаратилиши зарурлиги каби масалалар хусусида сўз юритилди. 

Охирги вақтларда автотранспорт воситаларида сиқилган табиий газ билан боғлиқ тез-тез содир бўлаётган нохуш ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари, автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида тадбиркорлар огоҳлантирилди. 

– Бундай тадбирлар мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар иши янада самарали ташкил этилиши, муаммоли масалаларнинг ўз вақтида ечим топишида муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Ўздавнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими 1-тоифали муҳандис-техник ходими Ф.Ҳасанов. – Бугунги кунда автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчалари учун автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Тадбир давомида тадбиркорларга шу масалага қонуний ечим берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш ҳамда уларда газ баллони асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. 

 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться