Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суд 18 ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлган она ва унинг жиноий шеригига ҳукм чиқарди

2018-01-31 | Жамият

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи М.Қ. ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз қизини сотмоқчи бўлганида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган эди. 

Шерободлик таниши Т.Х. билан жиноий тил бириктириб, 18 кунлик чақалоғини 500 минг сўмга пулламоқчи бўлгани ҳақидаги бундай воқеаларни эшитганда, халқимизнинг “Букрини гўр тузатади”, деган мақоли беихтиёр ёдга тушади. 

Фойдали меҳнат билан шуғулланмаган М.Қнинг юриш-туриши фарзандлари тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Ички ишлар идоралари ходимлари, жамоатчилик уни бу йўлдан қайтаришга уринди. Бироқ, фойдаси бўлмади. Натижада жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман судининг 2017 йил 26 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Қилмиши бўйича эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат қўлланилди”. Лекин, бундан тегишли хулоса чиқармай яна жиноятга қўл урди. Она деган муқаддас номга доғ туширди. 

М.Қ.нинг жиноий шериги Т.Х. эса тўртинчи марта суднинг қора курсисига ўтирди. Илгари хавфли қилмишлари учун тайинланган жазо муддатларини ўтаб чиққан бу кимса, қайта жиноят содир этди. Норасида гўдакни сотишга шерик бўлди. Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят Қизириқ туман судида ҳукм ўқилди. М.Қ. беш, Т.Х. олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Одил суд мажлисида М.Қ.нинг вояга етмаган бир қиз ва бир ўғлини меҳрибонлик уйига, сотмоқчи бўлган чақалоғини эса болалар уйига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться