Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ховосда 98 оила янги уйга кўчиб ўтди

2018-01-31 | Жамият

Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги Туркистон массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган 16 хонадонга мўлжалланган 2 қаватли битта ҳамда ҳар бири 2 сотихли ери бўлган саксон иккита уй фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш, намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар барпо этишга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Яратганга шукр, янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилган арзон уй-жойлардан бирига эга бўлдик, – дейди автокорхона чилангари Шавкат Мелибоев. – Турмуш ўртоғим ва 2 фарзандим, шунингдек, уч ака-ука кичкина бир ҳовлида тиқилишиб турардик. 3 хонали замонавий уйнинг олдида 2 сотихли ери ҳам бор. Меҳмонхона, дам олиш, болалар хонаси алоҳида, ташқи ва ички ошхона, ҳатто, оғилхона ва индивидуал иситиш қозонхонаси ҳам бор экан. Хуллас, бир оиланинг бахтиёр ҳаёт кечириши учун барчаси муҳайё. Ниҳоятда хурсандман. 

Миллий урф-одатларимизга кўра, Ховос тумани ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилди, ош дамланди. Санъаткорлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади. 

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться