Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ер ажратиш масаласига бефарқ қараб келинган

2018-01-31 | Жамият

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи Умиджон Эшонқуловнинг оилавий чорвачилик фермасида 55 бош зотдор қорамол, 52 бош от, 2 бош туя, 95 оқ наслли эчки, 300 майда шохли қўй ва 100 дан ошиқ парранда (ғоз, товуқ) парвариш қилинмоқда. У фаолиятини фермер хўжалиги сифатида кенгайтиришни мақсад қилган. Ғаллаороллик Акбар Арзиқулов эса фермер хўжалигида соя етиштиришни йўлга қўймоқчи. Ёш фермерга ушбу ўсимликни етиштириш технологияси ҳақида тўлиқроқ маълумот керак... 

Жиззах вилоятида Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши томонидан ўтказилган “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” мавзусидаги давра суҳбатида ёш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг фаолияти билан боғлиқ элликка яқин ана шундай масала кўтарилди. 

Унда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, акциядорлик тижорат банклари, соҳада муваффақиятларга эришган тажрибали фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қатнашди. 

Тадбирда томорқа эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли томорқаларида ихчам иссиқхоналар барпо қилиш, ёнғоқ, унаби ва бошқа кўчатлар етиштиришни ташкил этиш ҳамда соҳада замонавий илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди, зарур тавсиялар берилди. 

– Жойларда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантиришда, афсуски, ҳамон баъзи тўсиқлар мавжуд, – дейди Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши бош мутахассиси Илёс Сафаров. – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ёш фермерларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда. 

Тадбирда ёшларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. 

Акбар Арзиқуловнинг ҳам ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, у соя ўсимлигини етиштириш бўйича қўлланмалар билан таъминланди. Ёш чорвадор Умиджон Эшонқуловга Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. 

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться