Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларуслик меҳмонлар Самарқандга ташриф буюришди

2018-01-31 | Жамият

Ўзбек халқи азал-азалдан меҳмондўстлиги билан донг таратган. Бу фазилат қон-қонимизга сингиб кетганки, меҳмон ташрифидан ҳамиша хурсанд бўламиз. Эшигимиз ҳамиша меҳмонлар учун очиқ.

Яқинда Ўзбекистон ва Беларус Республикалари Фавқулодда вазиятлар вазирликлари қутқарув хизматлари ўртасида ўтказиладиган ҳамкорликдаги ўқув машқларида иштирок этиш учун ташриф буюрган Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари А.Худолеев бошчилигидаги расмий делегация қадимий Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар ўз ташрифини буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган муборак жой Ҳазрати Хизр мақбарасига қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришдан бошлашди. Меҳмонлар мажмуада олиб борилган юксак меъморчилик санъати асосида бажарилган ишлар, ўрнатилган салобатли устунлар, ёғоч эшикларга ўймакорлик санъати асосида яратилган безакларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Шаҳарнинг диққатга сазовор Шохи-Зинда комплекси, Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва Дониёр Пайғамбар зиёратгоҳида бўлиб, мазкур жойларнинг тарихи, у эрда дафн этилган буюк аждодларимиз томонидан яратилган амалий ишлар, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган ноёб, ўзбекона меъморчилик обидалари билан яқиндан танишишди.

Мазкур ташриф меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться