Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мурожаатнома
2018-01-31 | Жамият
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг республика аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига
Азиз ҳамюртлар! Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.
Уларнинг олдини олиш мақсадида, газ ва электр ускуналардан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз
-қўлбола ҳамда носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
-иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
-иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;
-газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
-мабодо газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг ва бу ҳақда газ хизматига хабар беринг;
-иситиш печлари ва уларнинг мўрилари созлигига эътибор беринг.
Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги