Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификати бўлмаган маҳсулотлар Ўзбекистонга киритилмайди

2018-01-31 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. 

Низомларга кўра, республикага карантин назоратидаги махсулотларни олиб киришга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлгандагина рухсат берилади.
 
Ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаган экспорт қилувчи мамлакатдан ўсимликлар карантин назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришга Инспекция томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
 
Карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
 
карантин рухсатномасини бериш тўғрисида ариза;
 
карантин рухсатномасини бериш тўғрсидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим (энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида) тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
 
Ариза берувчидан бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
 
Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш ҳуқидаги қарор ариза берилган кундан бошлаб етти иш куни давомида қабул қилиниши керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Поделиться