Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фирибгарга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди

2018-01-30 | Жамият

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида фирибгарлик жинояти содир этган Акромхўжа Нодировнинг жиноий иши кўриб чиқилди. 

Дастлабки тергов ҳаракатларига кўра, 1974 йилда Тожикистон Республикасида туғилган А.Нодиров содир этган қонунбузарлиги учун Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан 2008 ва 2010 йилларда ҳам судланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган. Афсус, у бундан тўғри хулоса чиқармай яна жиноятга қўл урди. 

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, А.Нодиров 2016 йил 19 ноябрь куни Ангрен шаҳрида яшовчи Феруза Алиеванинг ишончига кириб, унга фуқаро Виктор Григорьевга тегишли Ангрен шаҳар Ибн Сино кўчаси 1-уй, 46-хонадонни 1 минг 500 доллар эвазига номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Келишилган пулдан 2 миллион 526 минг сўм пулни оладию ваъдасини бажармайди. Олган пулларни эса ўз эҳтиёжига ишлатиб, шу кунга қадар қайтариб бермайди. 

Жабрланувчи Ф.Алиева алданганини тушунгач, ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Айбланувчи А.Нодиров қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. 

– Фирибгардан жабр кўрган фуқаролар ўз манфаатини кўзлаб, амалдаги қонунларни четлаб ўтиб иш кўрмоқчи бўлади, – дейди Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди судьяси Ч.Чоршамиев. – Фақат алданганлари маълум бўлиб, пешоналари деворга теккандан кейингина суд-ҳуқуқ органларига мурожаат қилади. Соҳа ходимлари томонидан жойларда мунтазам ўтказилаётган жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича суҳбатлар, мулоқотларда аҳолига қонун ҳамма учун баробар экани, қонунга зид иш қилиш мумкин эмаслиги тушунтирилмоқда. 

Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди. Аниқланган, текширилган ва атрофлича баҳоланган далилларга асосланиб, Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди томонидан ҳукм эълон қилинди. А.Нодировга нисбатан қонунда белгиланган тартибда иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 7 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланди. 

 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться