Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади

2018-01-30 | Жамият

Сурхондарё вилоятида жорий йилда 170 километрлик ичимлик сув тармоғи қурилади ва реконструкция қилинади. Натижада 200 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Маълумотларга кўра, 2017 йил 56 миллиард сўм маблағ эвазига 222 километр масофадаги ичимлик суви тармоғи қурилган. Айни пайтда вилоятда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади. 

– Халқимизда “Тоза сув – танга шифо”, деган ҳикмат бор, – дейди Сурхондарё вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори А.Мустанов. – Айни пайтда вилоятдаги 6 минг 800 километрга яқин ичимлик суви тармоғидан 2 минг 400 километри таъмирталаб бўлиб қолган. Эскирган сув қувурларининг босқичма-босқич янгисига алмаштирилаётгани ва ичимлик суви билан таъминланмаган аҳоли пунктларига сув қувурлари тортилаётгани жойларда юқумли касалликлар, айниқса, болалар ўртасида вирусли гепатитнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётир. 

Вилоятдаги йирик “Хўжаипок” туманлараро сув қувури, “Қўрғон”, “Ғурин”, “Сарой” сув тақсимлаш иншоотлари ва сув қувурларини қуриш, реконструкция қилиш ишларининг якунланиши Қизириқ, Қумқўрғон туманларида ичимлик суви таъминотини яхшилайди. Дастурга қўшимча Қизириқ туманидаги 3-сув тақсимлаш иншоотининг таъмирланиши 30 минг аҳолининг сув таъминотини тубдан яхшилаш имконини беради. 

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Бойсун туманидаги шифобахш “Хўжамайхона” булоғи суви Бойсун тумани марказига етиб боради. 36 километр масофадан тоғли туманга тоза ичимлик суви олиб келиш учун 58 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Келгуси йил мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичида Сариқамиш, Пудина, Пулҳоким, Инкобод, Омонхона, Ўртабўз, Даштиғоз, Работ қишлоқлари марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади. 

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Денов, Олтинсой, Шеробод, Музработ туманларидаги сув таъминоти танқис аҳоли пунктларида ҳам йирик ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, минглаб хонадонларга тоза ичимлик суви етказиб берилади. 

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться