Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биринчи Президентимиз хотираси ҳамиша барҳаёт

2018-01-30 | Жамият

Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир-ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда миллий мустақиллигимиз ва замонавий давлатчилигимиз асосчиси бўлган Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз тарихан қисқа даврда улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллагани алоҳида таъкидланди. 

Иштирокчиларга улуғ Йўлбошчимизнинг ҳаёти, фаолияти, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлидаги буюк хизматлари ҳақида кенг маълумот берилди. 

– Биринчи Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида юртимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди, Ўзбекистон халқаро майдонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айланди, – дейди Андижон давлат университети талабаси Моҳинур Абдураҳмонова. – Айниқса, биз ёшларга ўз истеъдод ва салоҳиятимизни тўла намоён этишимиз учун барча имконият яратиб берилди. Ўзбекистонимизнинг барча ёшларини фарзандларим деб, ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда улғайишимиз учун куйиб-ёниб яшаган буюк Йўлбошчимиз хотираси қалбларимизда мангу яшайди. 

Анжуман доирасида Биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон” ва “Маънавият” нашриётлари томонидан чоп этилган китоблари тақдимоти ўтказилди. 

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться