Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий ифтихоримиз тимсоли

2015-04-25 | Жамият

Мамлакатимизни янада юксалтириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ошишига ҳисса қўшиш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида қилинган ҳар қандай эзгу иш муносиб тақдирланади. Президентимиз Ислом Каримов томонидан тарихимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни, олижаноб орзу-интилишларимизни ўзида акс эттирган орден ва медаллар таъсис этилгани бу борадаги ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Амир Темур ордени Ватанимизнинг шундай юксак мукофотларидан биридир.

Президентимиз раҳнамолигида тарихий адолатни қарор топтириш, халқимизнинг миллий ғурурини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида Амир Темур хотираси ва бой мероси тикланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1996 йил мамлакатимизда Амир Темур йили, деб эълон қилинди ва Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди. Темурийлар тарихи давлат музейи ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги қонунига биноан Амир Темур орденининг таъсис этилиши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таъсис этилган ушбу орден мамлакатимизда Соҳибқирон сиймосига кўрсатилаётган чуқур ҳурмат ва эътиборнинг ифодаси сифатида юртдошларимизни буюк аждодимизга муносиб бўлишга ундаб келмоқда.

Улуғ бобомизнинг бой маънавий-маданий мероси, мардлик, донишмандлик ва ватанпарварлик фазилатлари ёш авлодга намуна бўлиб келмоқда. Юртимиз ёшларининг илм-фан, санъат, спорт соҳаларида эришаётган юксак натижалари ҳам буюк аждодларимиздан мерос юксак ақл-заковат бугунги авлодлар томирида яшаётгани, истиқлол яратган имкониятлардан куч-қувват олиб, ўзини намоён этаётганининг ёрқин ифодасидир.

Амир Темур ордени марказида Соҳибқироннинг от устидаги улуғвор қиёфаси акс эттирилган, тасвир остида бобомиз ҳаётда қатъий амал қилган шиор – "Куч – адолатда" сўзлари битилган. Бу ҳикматда Амир Темурнинг ҳаётий эътиқоди, айни чоғда бугун мамлакатимизда юритилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топган.

Ушбу орден билан давлатчилигимизни равнақ топтиришдаги улкан хизматлари, ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга, давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни, меъморликни, илм-фан, адабиёт ва санъатни, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга алоҳида ҳисса қўшган юртдошларимиз, шунингдек, мамлакатимиз фуқароси бўлмаган шахслар тақдирланади.

Корхона, муассаса ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам ушбу орден билан мукофотланиши мумкин.

1996 йил 28 августда Соҳибқироннинг 660 йиллик юбилейи муносабати билан Президентимиз фармонига биноан Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари Амир Темур ордени билан мукофотланди.

Самарқанд ва Шаҳрисабз миллатимизнинг мангу ифтихори бўлган Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида алоҳида ўрин тутади. У кўҳна Кешда таваллуд топиб, вояга етган бўлса, Самарқандни ўз салтанатининг пойтахтига айлантирган. Бу икки шаҳарнинг гуллаб-яшнашига алоҳида эътибор қаратган, етти иқлимга машҳур обидалар барпо эттирган. Бу шаҳарларда Амир Темур ва темурийлар даврида қурилган тарихий ёдгорликлар бугун ҳам юртдошларимиз қалбида чексиз ифтихор, хорижлик сайёҳларда эса катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қутлуғ тўйлари нишонланган бу шаҳарлар янада чирой очди. Меъморий обидалар, муқаддас қадамжолар ободонлаштирилиб, файзли зиёратгоҳларга айлантирилди. Янги, замонавий уй-жойлар, таълим, маданият муассасалари, йўлу кўприклар бунёд этилди, боғ-роғлар яратилди. Бундай эзгу ишлар кўлами янада кенгайиб бораётир.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Термиз шаҳри Амир Темур ордени билан мукофотланди.

Амир Темур ордени халқимизни янгидан-янги ютуқларга ундовчи куч, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли бўлиб қолаверади.

Манба: ЎзА

Поделиться