Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси «Ҳозирги кун глобал муаммолари ва халқаро ҳуқуқ самарадорлигини ошириш» йиғилишида иштирок этади
2018-01-30 | Сиёсат
2018 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига (Россия) жўнаб кетди.
Россия томонининг таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси «Ҳозирги кун глобал муаммолари ва халқаро ҳуқуқ самарадорлигини ошириш» йиллик мажлисининг 61-ишида иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги