Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилда Ўзбекистонда 7,4 минг гектар майдонда интенсив боғ яратилади

2018-01-29 | Иқтисодиёт

2018 йилда Ўзбекистонда 21 минг 600 дан зиёд фермер хўжалигида қарийб 23 мингта лойиҳа амалга оширилади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хабарига кўра, лойиҳалар доирасида 7,4 минг гектар майдонда интенсив боғ, 4,3 минг гектар майдонда янги токзор, 844 гектар иссиқхоналар барпо этилади. 
 
520 та мева-сабзавот, сут ва гўшт, 785 та нон ва нон маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 3,9 мингта қорамолчилик ва паррандачилик, 2,3 мингта балиқчилик ва асаларичилик, 2,1 мингта қўйчилик, эчкичилик, қуёнчилик, 170 та йилқичилик ва куркачилик ҳамда 8 мингта сервис хизмати бўйича лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланмоқда. 
 
2017 йилда 75 мингдан зиёд фермер хўжалигида замонавий технологиялар ёрдамида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Самарқанд, Андижон, Фарғона, Тошкент ва Наманган вилоятларида мавжуд фермер хўжаликларининг 45-50 фоиздан ортиғи кўп тармоқлиликка ихтисослашди.

Манба: ЎзА

Поделиться