Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФМИда Ўзбекистон ва Беларус қутқарувчиларининг ҳамкорликдаги машғулотларига старт берилди

2018-01-29 | Сиёсат

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг 2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режасига асосан Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари А.Худолеэв бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 январь куни Ўзбекистонга ташриф буюришди.

2018 йил 27 январьда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида икки мамлакат қутқарувчилари ҳамкорлигидаги ўқув машғулотининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев тадбирни очиқ деб эълон қилди ва икки давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, авария-қутқарув асбоб анжомлари, махсус техника воситалари кўргазмаси ташкил этилиб, зилзилани симуляция қилиш марказига экскурсия ташкил этилди.

Шунингдек, меҳмонлар пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ўтказилган ўқув машғулотида бўлдилар. Ўқув машқида икки давлат қутқарувчилари шартли равишда юзага келган фавқулодда вазият – зилзила оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши, шунингдек меҳмонхона биносининг қулаши натижасида жабрланганларни қутқариш ишларини амалга оширишди. Мазкур тадбирда, туман ҳокимияти вакиллари, ФВДТ куч воситалари, Фуқаро муҳофазаси институтининг магистрлари, Давлат техника университети талабалари ҳамда Олмазор политехника касб-ҳунар коллежи қутқарувчи ўқув гуруҳи ўқувчилари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамкорликдаги ўқув машғулоти жорий йилнинг 28-29 январь кунларига қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация қилиш тадбирларини олиб боришда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться