2017 йилда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан 140 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди
Ўтган йили “Кобальт” ҳамда “Матиз” русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш суръати 2016 йилдагига нисбатан 4,5 баробарга ортган. Худди шундай кўрсаткич “Малибу” автомобилини ишлаб чиқаришда ҳам қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига
кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 140 минг 306 дона енгил ва юк автомашинаси ҳамда автобус ишлаб чиқарилган.
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 58,1 фоизга ўсиб, 135 минг 471 донани ташкил этган. Бунда “Жентра” русумидаги автомашиналар ишлаб чиқариш суръати 2 баробар (19 минг 164 та), “Кобальт” – 4,6 марта (18 минг 14 та), “Матиз” – 4,4 баробар (13 минг 2 та), “Малибу” – 4,5 марта (963 та), “Каптива” – 2,1 баробарга (4 минг 540 та) ортган.
2017 йилда мамлакатимизда, шунингдек, 3778 дона автобус, 1057 дона юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Манба: ЎзА