Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўзгартирилди

2018-01-25 | Спорт

Пойтахтимизда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда ЎФФ, вилоят футбол федерациялари вакиллари, футбол фахрийлари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўзгарди. 
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов сайланди. 
 
У.Аҳмаджонов ЎФАнинг биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, шу пайтгача биринчи вице-президент лавозимида ишлаб келган Шоакром Исроилов ҳамда Шерзод Тошматовлар вице-президент этиб сайланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться