Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хизмат машиналари топширилди
2018-01-25 | Жамият
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Мазкур фармон асосида маҳаллалар уюшмаси сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар фаолиятининг ташкил этилиши мазкур соҳа ишини тизимли ташкил этиш, уларга услубий кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Албатта, бундай кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш шаҳар ва туманлар кенгашлари ижро аппаратлари раҳбар ва ходимларидан тинимсиз меҳнат, изланиш ва ташаббускорликни талаб этади. Ушбу вазифалар самарадорлиги эса кўп жиҳатдан уларга яратилган шароит сифати билан боғлиқ.
Шу мақсадда шаҳар ва туманлар кенгашларига Президент совғаси – «Матиз» автомашиналари топширилди.
Бухоро шаҳридаги қадимий Пойи Калон мажмуасида ўтган тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А.Ғуломов ва бошқалар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда мазкур жараёнларда халқимизнинг бой тарихий тажрибаларини, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган ноёб бошқарув тизими – маҳаллаларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлашди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги