Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 1000 нафардан ортиқ ёш кадр топиб берди

2018-01-25 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида бир қатор соҳалар каби Молия вазирлиги тизимидаги камчиликларни ҳам очиқ кўрсатиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбарининг танқидидан сўнг Молия вазирлиги тизимидан 500 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди. Бўш иш ўринларини инновацион ғоя ва фикрга эга, замонавий технологияларни яхши ўзлаштирган, иқтидорли, Ватанни севадиган ёшлар билан тўлдириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва иқтисодиёт йўналишидаги олийгоҳлардан номзодлар тавсия этиш бўйича амалий ёрдам сўралди.
 
Молия вазирлигидан олган маълумотларимизга кўра, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий кенгашлари томонидан Молия вазирлиги тизимида ишлаш истакларини билдирган 1000 нафардан ортиқ номзодлар рўйхати тақдим этилган.
 
Тақдим қилинган номзодлар ичидан биринчи навбатда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Натижада Молия вазирлиги марказий аппаратида 101 нафар, ҳудудий молия органларида 296 нафар, жами 397 нафар ёшлар амалиёт ўташга жалб қилинди. 
 
Амалиёт якунлари бўйича иқтидорли ёшларни вазирлик кадрлар захирасига киритиш ҳамда иш билан таъминлаш режалаштирилган.
 
Молия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан қолган номзодларни ишга қабул қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
 
А.Ўрозов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться