Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Челябинск давлат маданият институти иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди

2018-01-25 | Таълим

Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Россия Федерациясининг Челябинск давлат маданият институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан 22-23 январь кунлари Челябинск давлат маданият институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи педагогика фанлари доктори профессор Сафаралиев Бозор Сафаралиевич, хорижий тиллар кафедраси мудири доцент Дигина Олга Леонидовна ва «Ахборот Жамияти» илмий-ўқув маркази директори, доцент Гушул Юлия Владимировналар институтига ташриф буюрди ҳамда улар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Меҳмонлар институт ректори И. Тухтасинов билан расмий учрашувда икки олий таълим муассасалари ўртасида илм-фан, маданият, илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликда қўшма анжуманлар ташкил этиш, илмий мақолалар ва ўқув адабиётлар чоп этиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Хорижлик мутахассислар иштирокида 22-23 январь кунлари давомида институт профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари ва ахборот ресурс маркази ходимлари учун «Хорижий тилларни ўқитишда замонавий методлар ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш», «Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш тажрибаси» «Россия олий таълим муассасаларининг илмий журналларида илмий мақолаларни чоп этишга қўйиладиган талаблар» «Ахборот маданияти», «Ўқув ва илмий манбалардан фойдаланиш» каби мавзуларда семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинар-тренинглар ҳар томонлама фойдали, самарали ва қизиқарли бўлганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Семинар-тренингларда фаол иштирок этган қатнашчиларга сертификатлар топширилди. Шунингдек, хорижий мутахассисларга институт ректори томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться