Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилояти ҳокими ишсиз юрган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди
2018-01-25 | Жамият
Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов инновацион ғоя ва ташаббусларга эга, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ҳамда ишсиз юрган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.
Вилоят ҳокими билан очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, турли имтиёзлардан фойдаланиш каби масалалар илгари сурилди.
Учрашувда ёш тадбиркорларнинг Хитой Халқ Республикасига бизнес саёҳатини ташкил этиш, навоийлик ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус жамғарма тузиш таклифлари маъқулланиб, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
– Айни пайтда Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйга кўчиб ўтганимиз сабабли Кармана туманида ўзимиз яшаган ҳовли ўрнида хусусий мактабгача таълим муассасаси барпо этиш лойиҳасини таклиф этдим, – дейди Аъзам Азизов. – Бугунги кунда вилоятда бундай замонавий тарбия масканларига эҳтиёж катта. Менинг ташаббусим раҳбарларга маъқул бўлди. Энди бу борада амалий ишларни бошлаймиз.
Тадбир доирасида умумтаълим мактабларидаги “Камалак” сардорларига кўкрак нишонлари топширилди.
Манба: ЎзА