Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Айни вақтда «Маданият тўғрисида»ги ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда

2018-01-25 | Жамият

Ўтган йил Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларнинг ижросига қаратилган 20 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускорлик кўрсатди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг 2 таси иккинчи ўқишда қабул қилинишига эришилди.

Партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуродовнинг таъкидлашича, партия ва унинг фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назорати ўрнатилгани ҳам муҳим аҳамият касб этди. Ҳар икки идора билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Айни вақтда фракция томонидан маданият соҳасига оид 2 та – «Маданият тўғрисида»ги ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ҳам фаол иш олиб борилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, партия фракцияси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси бўйича 2018 йилда ҳам парламент назорати институтидан янада самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Шунга асосан, жорий йилда маданият вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижроси юзасидан ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси бўйича ахборотларини эшитиш назарда тутилган.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться