Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мувофиқлаштирувчи кенгаш – таълим ривожида муҳим аҳамият касб этади

2018-01-25 | Жамият

Гулистон давлат университети қошида мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини яхшилаш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш, уларга ўқув-методик ёрдам бериш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

Кенгашнинг биринчи йиғилишида Сирдарё вилояти ҳокими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ғ.Мирзаев кенгашнинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди. 

– Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида вилоятимиз ҳокими университетимизнинг 6 факультетидан энг иқтидорли 12 нафар талабага ҳар ойда 500 минг сўмдан Сирдарё вилояти ҳокими стипендиясини, ҳар бир факультетдан билимли, салоҳиятли, қатор ютуқларга эришган, хорижий ОАВларда мақола чоп эттирган ва грант-лойиҳаси мавжуд ўқитувчилар учун ҳар ойда 1 миллион сўм қўшимча “Ҳокимлик маоши” берилишини эълон қилди, – дейди Гулистон давлат университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Р.Маҳмудов. – Бундан ташқари, ҳар ҳафтанинг пайшанбаси университет ошхонасида “балиқ куни” жорий этилиши, 4 минг 446 нафар талабанинг ҳар ҳафта бир кунлик тушлиги бепул бўлиши таъкидланди. 

Мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича энг яхши фаолият кўрсатган таълим муассасалари учун йил якунига кўра, Мувофиқлаштирувчи кенгаш тавсиясига асосан 3 номинация бўйича мукофотлар жорий қилинди. 1-ўринни эгаллаган таълим муассасасига компьютер жамланмаси, 2-ўринга ноутбук ва планшет, 3-ўринга телевизор мукофоти бериладиган бўлди. 

Энг муҳими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилгани Гулистон давлат университети ва вилоятдаги барча таълим муассасалари ҳамкорликда ишлаши ҳамда таълим тизимидаги муаммоларни биргаликда бартараф этиши учун имконият яратади. Вилоят ҳокимлиги бу борадаги барча ишларни қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Тадбирда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2018 йилги иш режаси тасдиқланди.

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться