Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланди

2018-01-25 | Жамият

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Хотира кечаси “Истиқлол меъмори” ҳужжатли фильми намойиши билан бошланди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Биринчи Президентимиз бутун сиёсий фаолияти давомида ўзи илгари сурган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!”, “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак”, деган олижаноб ғояларга амал қилиб яшагани таъкидланди. Шунинг учун ҳам кўп миллатли халқимиз юрагидан чуқур ўрин эгаллади. Ўзининг кўп қиррали сиёсий фаолияти, юксак инсонийлик фазилатлари билан мустақил Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган улуғ шахс ва арбоб сифатида ном қозонди. 

Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Қорақалпоқ халқи Ислом Каримовнинг “Мен фақат ўзбек халқининг эмас, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман!” деган сўзларини ҳар доим ғурур билан ёдга олади. 

Тадбирда Биринчи Президентимизнинг турмуш ўртоғи Т.Каримова буюк давлат ва сиёсат арбобининг қорақалпоқ халқи турмуш фаровонлигини юксалтириш, қадимий тарихи, маданияти, адабиёти ва санъатини тиклаш ва тарғиб этишга қаратган эътибори, бу заминнинг меҳнаткаш ва самимий одамларига алоҳида ҳурмати ҳақида сўзлади. 

Санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури кечага ўзгача файз бағишлади.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться