Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим сифатини ошириш-давр талаби

2018-01-24 | Таълим

Ҳар жиҳатдан билимли, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, салоҳиятли кадрларни тайёрлаш бугунги давр талаби саналади. Бухорода ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги барча олий таълим муассасаларида таълим сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимини кўздан кечириш ҳамда семестр олдидан профессор ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси вакиллари иштирокида таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда сўзга чиққанлар Абу Али ибн Сино, Ал-Бухорий каби илм пешволарига бешик саналган Бухорода талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, касбига бўлган масъулиятини шакллантириш ҳамда таълим сифатини янада оширишда аввало тизимдаги коррупция ҳолатларига қарши курашиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Бундай учрашувлар вилоятда таълим тизимини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться