30 январдан Самарқанд шаҳрида “Вокзал - Сиёб бозори” йўналиши бўйича 2 трамвай линияси расман ишга тушади.
Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Янги йўналиш бўйича синов сафари 25 январда ўтказилади. Етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда. Бекатлар ҳам шай қилиб қўйилган.
“Вокзал-Сиёб бозори” йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган. Ҳар қатнов оралиғи 7 дақиқа. Йўловчи бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига 20 дақиқада етиб олиши мумкин.
Маълумот учун: Келгусида Самарқанд шаҳрида 3-трамвай линиясини ишга тушириш режалаштирилган. 23,2 километр узунликдаги бу линия шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар ҳаракатланади.
Манба: ЎзА