Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боксчиларимизнинг муваффақияти

2015-04-23 | Спорт

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўтказилган "Буюк ипак йўли" халқаро турнирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари биттадан олтин ва кумуш, иккита бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада мезбонлар билан бирга Ўзбекистон, Буюк Британия, Франция, Венгрия, Россия, Болгария, Беларусь, Туркия, Грузия ва Қозоғистон каби давлатлардан кучли боксчилар ғолиблик учун куч синашди.

Вазни 91 килограммдан оғир бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳсларнинг ярим финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов болгариялик Петар Белберовни 2:1, ҳал қилувчи жангда озарбайжонлик Камрон Меҳтиевни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Спортчиларимиздан Элнур Абдураимов ва Элшод Расулов ўз вазн тоифасида бронза медаль билан тақдирланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Комила Бекметова вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.

Манба: ЎзА

Поделиться