Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Спортчиларимиз ғалабаси
2015-04-23 | Спорт
Москва шаҳрида қўл жанги бўйича қирқдан зиёд давлат спортчилари иштирокида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритди.
Чемпионатнинг вазни 55 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларида иқтидорли спортчимиз Шаҳбоз Турсунов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Вазни 80 килограммгача бўлган қўл жанги усталари ўртасида Одил Сирожиддинов барча рақибини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади.
Ҳамюртларимиздан Абдужалол Ҳожимуродов кумуш, Мусо Маметов ва Бобур Раҳматов ўз вазн тоифасида бронза медаль билан тақдирланди.
Манба: ЎзА