Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Кабул шаҳрига ташрифига доир

2018-01-24 | Сиёсат

2018 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Республикасида бўлди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Ҳукумат ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, молия вазири Эклим Ҳакими ва Афғонистон ҳукуматининг бошқа мансабдор шахслари ва аъзолари, шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Кабул шаҳридаги учрашувларда 2017 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон мулоқоти давомида эришилган келишувларни тадбиқ этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди ва «Мозори Шариф – Ҳирот» темир йўли лойиҳасининг молия институтлари томонидан ташқи молиялаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси Президент Ашраф Ғани бошчилигидаги Афғонистон ҳукуматининг Иқтисодий масалалар бўйича кенгайтирилган кенгаши ишида иштирок этди. Тадбирда нутқ сўзлаганлар томонидан мазкур темир йўли лойиҳаси нафақат Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришда, балки бутун минтақа учун катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться