Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда “Сайёр китоб карвони” ҳафталиги бошланди

2018-01-24 | Жамият

Китоб тарғиботи ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Сайёр китоб карвони” деб номланган китоб ҳафталиги тадбирлари Жиззах вилоятида ҳам ўтказилмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан буюк давлат ва сиёсат арбоби фаолиятига бағишланган видеофильм намойиш этилди. Кўргазмада Биринчи Президентимиз асарлари намойиш қилинди. 

Нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди. 

– Ушбу ҳафталик юртимизда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим қисми сифатида ўтказилмоқда, – дейди Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев. – Тадбирларда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, бу жараёнга вилоятнинг барча ҳудудларини кенг қамраб олишга эътибор қаратилмоқда. Ҳафталик доирасида барча туманларда таниқли адиблар билан учрашувлар, янги китоблар тақдимотлари, кўргазмалари, савдо ярмаркалари ўтказилади. Китоб, бадиий ижод тарғиботи, кутубхоналар фаолияти ҳақидаги видеофильмлар намойиш этилади. 

Тадбир доирасида ўтказилаётган “Кутубхонага китоб совға қиламан” хайрия акцияларида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилаётир. 

Тадбир доирасида ўтказилган “Кутубхонага китоб совға қиламан” хайрия акциясида шахсий кутубхонага эга китобхонлардан 424 китоб тўпланди. Тўпланган китоблар олис қишлоқларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилди. Тадбирларда фаол қатнашганларга ташкилотчилар томонидан китоблар совға қилинди. 

Китоб ҳафталиги тадбирлари барча туманларда бўлиб ўтмоқда.

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться