Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назорати кучаяди

2018-01-23 | Жамият

Президент фармонига асосида тасдиқланган Давлат дастурида тинтув ва телефон орқали сўзлашувларни эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш назарда тутилган. Бу ҳуқуқ фуқароларга нима беради?

 Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Зафар Назаров қуйидагича жавоб берди: 

– Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимиз ҳимояси кафолатланган шундай мукаммал ҳужжатки, уни ҳаётга татбиқ этиш йўлида мамлакатимизда босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда. 

Бош Қомусимизда фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум қилишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслигига оид қоида мустаҳкамланган. Бу конституциявий кафолатни амалга татбиқ этиш йўлида тадрижий ислоҳотлар амалга оширилганидан халқимиз яхши хабардор. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фуқаролар манфаатини биринчи ўринга қўйиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янги босқичга кўтаришга қаратилган ташаббусларни илгари сурибгина қолмай, уларни амалда таъминлаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Куни кеча тасдиқланган Давлат дастурида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида – фуқаролар шахсий ҳаёти дахлсизлигининг конституциявий кафолатларини, шу жумладан, тинтув ва телефон орқали сўзлашувларни эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш назарда тутилгани бунинг яққол тасдиғидир. 

Кейинги бир йилда суд-ҳуқуқ тизимида судларнинг ҳаққоний мустақиллигини таъминлаш, суд кадрларини танлаб олишнинг демократик ва шаффоф механизмини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугун суд том маънода ҳуқуқлар ҳимояси таъминланадиган, адолат ўрнатадиган тизимга айланмоқда. 

Шу жараёнда суд ваколатининг янада кенгайтирилаётгани фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди. Бу, ўз навбатида, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда “Хабеас корпус” институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтиради. 

Буни амалга ошириш учун жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига қонун асосида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Қонунда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколатини прокурордан судга ўтказиш мустаҳкамланади. 

Бунда шунга эътибор қаратишни унутмаслик керакки, фақат жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи шахсларнинг уйини тинтув қилишга, телефон сўзлашувларини эшитишга суд санкция беради. 

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться