Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХМТ делегацияси билан учрашув

2018-01-23 | Сиёсат

2018 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё масалалар бўйича минтақавий катта маслаҳатчи Манфред Профази бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳозирча ХМТга аъзо эмас. Шунга қарамасдан томонлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилгани, Ўзбекистон экспертларининг миллий манфаатларимизга жавоб берувчи ташкилот тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги таъкидланди.

Томонлар одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали хусусияти мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда барча соҳаларда, жумладан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканликлари тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться