Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент ва Харков вилоятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик фаоллашади
2018-01-23 | Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ташаббуси билан Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов ва Харков вилоят давлат маъмурияти раиси Ю.Светличная ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Украина минтақаси губернатори Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан яхши хабардор эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳали фойдаланилмаган улкан имкониятлари мавжуд.
Ю.Светличная 2018 йил апрель ойида Харков вилоятининг ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда савдо палатаси аъзолари билан Тошкент вилоятига ташриф буюришга таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз: 2001 йил 1 мартда Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Украинанинг Харков вилояти давлат маъмурияти ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган эди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги