Наманганда йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
“Попцемент” Ўзбекистон – Хитой – Бирлашган Араб Амирликлари қўшма корхонаси тамал тоши қўйилди.
Наманган вилояти Поп туманидаги собиқ “Ўзрубероид” масъулияти чекланган жамияти негизида цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этишга киришилгани нафақат вилоят, балки мамлакатимиз қурилиш саноати тараққиёти йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
– Корхонанинг қурилиш-монтаж ишларини жорий йил сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган, – дейди хитойлик муҳандис-технолог Ё Шин Ванг. – Биз Наманганда шундай йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз.
Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган ушбу замонавий саноат корхонасида маҳаллий хомашёдан йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳа амалга оширилгач, 700 га яқин иш ўрни яратилади.
Акрамжон Сатторов, ЎзА
Манба: ЎзА