Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юридик хизмат ходимлари билан учрашув

2018-01-22 | Жамият

Сирдарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари ҳамда адвокатлари билан ўтказилаётган ўқув машғулоти доирасида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят иқтисодий суди раислари ҳамда вилоят прокурори ўринбосари билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида юридик хизмат ходимлари ҳамда адвокатларга  касбий фаолиятларини амалга ошириш чоғида дуч келаётган муаммолари ва бошқа масалалар юзасидан тегишли раҳбарлар билан фикр алмашиш имкониятлари яратиб берилди.

Учрашувда адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов юридик хизмат ходимлари томонидан фаолият ҳамда қонунчиликда дуч келаётган муаммолар, уларга бериладиган таклифлар юзасидан сўз юритди.

 

Қобилжон АҲМАДЖОНОВ,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

бўлими бошлиғи

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться