Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВ раҳбарларининг Нью-Йорк шаҳридаги учрашуви
2018-01-22 | Сиёсат
2018 йилнинг 19 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация бешта Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсий идоралар раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.
Шунингдек, «C5+1» форматида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Аксолтан Атаева ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан иштирок этди.
Суҳбат чоғида турли соҳаларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ҳамда замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги