Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умид Аҳмаджонов ҳамда Флорентино Перес «Реал» ва «Депортиво» учрашувини бирга томоша қилди

2018-01-22 | Спорт

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Ўзбекистон футбол федерацияси хабарига кўра, Умид Аҳмаджонов “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган "Реал" - "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионида томоша қилди. 

Умид Аҳмаджонов "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, "Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.

Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, "Реал Мадрид" академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться