Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

14 минг мурожаат. Улар нима ҳақда?

2018-01-22 | Жамият

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2017 йилдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди, жорий йилги режалар белгилаб олинди.

Ўтган йил давомида федерация, унинг ҳудудий тузилмаларига истеъмолчилардан 14 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти табиий газ, сув, электр таъминоти, транспорт ва савдо хизматлари кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ. Мурожаатларнинг 91,9 фоизи ижобий ечимини топган. Статистик маълумотларга кўра, 2016 йил билан солиштирганда 2017 йилда мурожаатларнинг сони 4219 тага кўпайган. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси халқаро ҳамкорлик алоқаларни кенгайтирмоқда. Туркия, Германия, Жанубий Корея истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Халқаро истеъмолчилар ташкилоти билан тенг ҳуқуқли муносабатлар мустаҳкамланмоқда. 

Ўтган йилда Федерация ҳузурида 3 тадбиркорлик тузилмаси фаолият бошлади. Уларда 20 янги иш ўрни яратилди. Йиғилишда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадидаги бу каби ишлар яна давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, инновацион ғоя ташаббускорлари Федерация томонидан рағбатлантирилиб, уларни тадбиркорликка жалб қилиш чоралари кўрилади.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться