Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки бош ижрочи директори К.Георгиева билан учрашув
2018-01-19 | Сиёсат
2018 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Жаҳон банки бош ижрочи директори К.Георгиева билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Жаҳон банки делегациясига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва парламентнинг 2018 йилги қонунчилик фаолиятидаги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегияси доирасида минтақавий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунларига кўра, К.Георгиева Ўзбекистонда банк тизимини янада ривожлантириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш масалаларида кўмак беришга тайёр эканини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати